«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги вакили — Quramax Medical МЧЖ сотуви 9 ой олдин тўхтатилган бошқа дорилар сотилишига рухсат сўрамоқда. Адвокат ҳозирда 50 турдан ортиқ, қиймати 28 млрд сўмлик шундай дорилар борлиги ва уларнинг сифатсизлигини тасдиқловчи факт йўқлигини билдирди.
Чоршанба куни «Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари Marion Biotech фармацевтика компаниясининг ишлаб чиқариш лицензиясини бекор қилди. Компаниянинг «Док-1 Макс» сиропи Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган. Илгарироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганди.
Ўзбекистон бўйлаб 308 та дорихонада ўтказилган мониторингда аниқланишича, сотуви тақиқланган, Quramax Medical компанияси олиб кирган дорилар сотуви ҳамон давом этмоқда. Аҳоли бу дориларни юз берган фожиали ҳолатларга қарамай, аввалгидек сотиб оляпти, дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарида.
Тошкент туманлараро иқтисодий судида «Quramax Mediсal» МЧЖга берилган лицензияни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилди. Суд қарори билан лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг